Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари Афғонистон чегараси яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни ўтказди, деб ёзади «ТАСС».
Россия ва Тожикистон қуролли кучлари бўлинмалари иштирокидаги қўмондонлик-штаб қўшма машғулотларининг асосий босқичи тожик-афғон чегарасидан 15 км масофада жойлашган Ҳарбмайдон полигонида якунланди. Иккала армия ҳарбий хизматчилари ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши кураш бўйича қўшма операция ўтказишда режалаштириш, бошқариш ва биргаликда ҳаракат қилиш масалаларини машқ қилди.
Амалий ҳаракатлар чоғида махсус топшириқли бўлинмаларнинг қўшма рейд-қидирув ҳаракатлари машқ қилинди: аниқланган нишонларга «Ураган» реактив тизими гуруҳлари, ҳужум авиацияси ва вертолётлар зарбалар берди.
Изоҳ (0)