Россия ҳарбий ўқув машғулотлари доирасида АҚШ ҳудудига ядровий зарба берилишини доимий равишда машқ қилади. Бу ҳақда истеъфодаги америкалик генерал Гарри Харрис Сенатдаги нутқи чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Россия стратегик ядровий кучлари модернизация қилинмоқда ва мунтазам равишда АҚШнинг қитъа қисмига ядро зарбалари берилишига тақлид қилувчи машқларни ўтказади», — деди адмирал.
У Россиянинг Ту-95 стратегик бомбардимончилари самолётлар экипажларини тайёрлаш мақсадида АҚШ ва Канада чегаралари яқинидан учиб ўтганлиги ҳақида фикр билдирди. Ердаги базаларга таянадиган стратегик кучлар ҳам машғулотлар чоғида АҚШга ядровий зарба беришни ва Шимолий Америка томонга ракета учиришни машқ қилишини айтди.
Адмирал, шунингдек, Россия баллистик ракеталар билан жиҳозланган «Борей» сув ости кемаларини ўз арсеналига қўшгани юзасидан хавотир билдирди. Унинг фикрича, ҳарбий техниканинг бундай тури Россиянинг ядро зарбаси бериш бўйича салоҳиятини анча оширган.
Изоҳ (0)