АҚШ президенти Дональд Трампнинг келини Ванесса Трамп турмуш ўртоғи Дональд Тармп кичкина билан ажрашиш учун судга мурожаат қилди, деб хабар беради Page Six.
Ажрашиш ташаббуси айнан 40 ёшли Ванессадан чиққан. У 15 март куни Манхэттендаги судга ариза берган.
Эр-хотиннинг ўзаро розилиги билан ажрашиш жараёни бошланган.
Дональд Трамп кичкина ва Ванесса 2005 йилнинг ноябрь ойида турмуш қурган эди.
Оилага яқин манбаларнинг маълум қилишича, Дональд сўнгги пайтларда асосий вақтини саёҳатларда ўтказар, кўпинча рафиқасини болалар билан ёлғиз қолдирар эди. Шахсий муносабатларда бошқа муаммолар ҳам бўлган.
Изоҳ (0)