Мадриднинг «Реал» клуби Каталония клублари томонидан бирма-бир мағлуб этилди. Бундай ҳолат яқин орада кузатилмаганди.
Испания Ла Лигасининг «Барселона», «Эспаньол» ҳамда «Жирона» клублари Каталонияга тегишли. Шу мавсум мазкур трио Зидан жамоасидан 3 очкодан олиб улгурди.
Дебютант бўлишига қарамай, «Жирона» 10-турда «Реал»дан устун келганди — 2:1. Қизиғи, бу иродали ғалаба бўлган. Иско мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса-да, иккинчи 45 дақиқаликда жироналиклар байрам қилганди.
17-турда эса «Барселона» бирйўла «Сантьяго Бернабеу»да зафар қучди. 23 декабрь куни бўлиб ўтган ўйинда Месси ва жамоадошлари «Реал» дарвозасига 3 та жавобсиз гол уришнинг уддасидан чиқа олди.
Ва ниҳоят кеча — 27 февраль куни «Эспаньол» ўз уйида «Реал»дан устун келди. Ғалаба голи сўнгги сонияларда киритилди. Шу куни барселоналик футболчилар ўзларининг 37 йиллик ишларини такрорладилар. Яъни, бир мавсумда ҳам «Реал», ҳам «Атлетико», ҳам «Барселона» мағлубиятга учратилди.
Изоҳ (0)