Хитойда ўтказилган U23 Осиё чемпионати ғолиблари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 январдан 29 январга ўтар кечаси Тошкентга етиб келди. Уларни шахсан бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация кутиб олди.
«Championat.asia» нашри кутиб олиш маросимидан олинган видеолавҳани тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чемпионларнинг ҳар бирига Президент совғаси — Chevrolet Malibu топширилиши ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)