• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Олимпия ҳаракатида муаммолар бор. Сабаблари ҳам маълум

    25 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида 2018 йилги қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Аввалги Олимпиадаларда бўлгани сингари, бунисида ҳам қизиқарли жиҳатлар кўп: очилиш маросими, жаҳон рекордлари, ғолиблик йўлидаги қаҳрамонликлар, мексикалик чанғичилар, ямайкалик бобслейчилар ва ҳоказо. Шунга қарамай, Пхёнчхан—2018 ўйинлари олимпия ҳаракатида жиддий муаммолар борлигини кўрсатиб қўйди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Олимпия ўйинлари — кечириб бўлмас даражада қиммат

    Бор-йўғи иккита рақамни келтирамиз: Пхёнчханда фақат Олимпиаданинг очилиши ва ёпилиш учун қурилган стадионнинг қиймати 110 миллион долларга тенг — мусобақалардан сўнг ўз бағрига 35 минг томошабинни сиғдира оладиган бу ўйингоҳ бузиб ташланади. Олимпиаданинг барча харажатлари эса 12,4 миллиард долларни ташкил этди, бошқачасига айтганда — биринчи тасдиқланган сметадан бир ярим баробар қимматроққа тушди. Бу — экологик софликдан ташқари иқтисодий тежамкорлик ҳам Олимпия ўйинларининг рамзларидан бири деб эълон қилинган вақтда кузатилаётган ҳолат.

    Олимпиадани ўтказиш йўлида амалга оширилган бунёдкорлик Ўйинлар якунига етгач, туризмни ривожлантириш ёки аниқ бир спорт турининг тараққиёти учун хизмат қилиши, катта шаҳарнинг у ёки бу тушкун ҳудудини обод жойга айланишида ёрдам бериши мумкин. Бироқ бундай бўлмаслиги ҳам мумкин — бу ҳолда ҳар йили ОАВда ташландиқ Олимпия объектларининг суратлари эълон қилинаверишига гувоҳ бўламиз. Ҳозир Рио-де-Жанейродаги олимпия иншоотлари билан шундай бўлмайди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Допинг

    Спортда катта натижаларга эришиш бир қисми ҳали допинг сифатида тан олинмаган, бошқалари эса допинг деб топилган дори воситаларини қабул қилиш билан боғлиқ. Шифокорлар ва тиббиётдаги амалдорларнинг кураши бир бу, бир у томоннинг ғалабаси билан давом этмоқда, бироқ турли тушунарсиз ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда. Масалан, салбий таъсири халқаро тадқиқотлар билан исботланмаган мельдонийнинг тақиқланиши. Ёки таҳлилларидан бирор тақиқланган модда топилмаган россиялик спортчиларнинг Ўйинлардан четлатилиши. Ёки яна ўша мельдонийни бир марта истеъмол қилганлик учун (ва, катта эҳтимол билан, қасддан қилинмаган) медалдан маҳрум қилиш.

    Допинг — ёмон, бироқ Олимпиадага бир неча кун қолганида Лозаннадаги спорт арбитражи билан низолашишгача борган Халқаро олимпия қўмитасининг бу ёмонликка қарши кураши услуби, умуман олганда, спортнинг софлигига ҳам шубҳа билан қарашга сабаб бўлмоқда.

    Намойишдаги эскича услуб

    Олимпиадаларнинг асосий вазифаларидан бири — спортни оммалаштириш, унинг серқирра эканини намойиш этишдир. Бунинг учун Халқаро олимпия қўмитаси кўп ишлар қилмоқда: дунёнинг турли чеккаларида Олимпиадалар уюштирмоқда, Ўйинларга юқори ўринлар учун кураша олмаслиги олдиндан аниқ бўлган спортчиларни ҳам таклиф қилмоқда, бутун жаҳон бўйлаб трансляция лицензияларини муваффақиятли сотмоқда.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Шу билан бир вақтда олимпия контентини тарқатиш бўйича ХОҚнинг сиёсати жуда қатъий. НХЛ, NBA ва бошқа Америка лигаларидаги қизиқарли вазиятларни мустақил равишда кесиб, монтаж қилиб, уларни Интернетга жойлаштирилиши рағбатлантирилаётган бир вақтда ХОҚ Олимпиаданинг телевизордан бошқа жойда кўрсатилишини тақиқлашга изчил уринмоқда.

    Оқибатда трансляциялардан фойда кўриш мақсади спортни оммалаштириш вазифаси билан зиддиятлашмоқда. Чунки ҳеч нарса олтин медални қўлга киритганидан бахтиёр спортчиларнинг ҳаяжони, ҳозиргина ғолибликни қўлга киритган фигурали учувчи қизнинг кўз ёшлари, биатлончиларнинг фотофиниши ва бошқа яна кўплаб шундай такрорланмас лаҳзаларнинг видеопарчалари каби спортга янги томошабинларни жалб қила олмайди. Олимпиада — интернетнинг мавжудлигини гўёки унутиб қўйган, бироқ аслида жуда томошабоп тадбирга айланиб қолган.

    Олимпиада ўтказса бўладиган жойларнинг чекланганлиги

    Бу банд ёзгидан кўра кўпроқ қишки Олимпиадаларга тааллуқли. Ўзи жаҳонда қишки мусобақаларни ўтказиш мумкин бўлган жойлар шундоқ ҳам кўп эмасди, энди — глобал иқлим ўзгариши сабаб — уларнинг сони янада қисқармоқда. Хусусан, 2050 йилга бориб Сочи ва Греноблнинг олимпия курортларида қор етарли бўлмаслиги, Сараево, Vankuвер ва Ослода эса қор умуман бўлмаслиги эҳтимоли катта. Табиий қорнинг ўрнини сунъийси билан тўлдирса ҳам бўлади, бироқ бу ечим ҳозирча қиммат ва экологик жиҳатдан ҳам шубҳали.

    Кўплаб олимпия спорт турлари муаммолар гирдобида

    Ҳароратнинг кўтарилиб бораётгани оммавий спортга ҳам таъсир кўрсатмоқда — масалан, голландларнинг каналларда коньки учиши тобора қийинлашиб боряпти, чунки бу сув ҳавзалари йилдан йилга камроқ музлаяпти. Сўровномаларга кўра, голландларнинг тўрт уч қисмида коньки учиш учун зарур воситалар бор, бироқ уларнинг 17 фоизигина қишда бир марта бўлса ҳам бу воситалардан фойдаланган, холос.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Ривожланган мамлакатларда тоғ-чанғи спортига бўлган қизиқиш, афтидан, ўз чўққисига чиқиб бўлган: АҚШ, Канада, Франция, Швейцария, Италия, Япониянинг тоғ-чанғи курортларида спорт билан шуғулланувчилар сони камайгани кузатилган. Бунинг асосий сабабларидан бири — аҳолининг кексайиб бораётгани.

    Бошқа спорт турларида эса бошқача муаммолар ҳам мавжуд. Масалан, биатлон допинг можаролари гирдобида; хокеейда (асосан, НХЛда) телетрансляциялар рейтинги ўсмаяпти; қатор олимпия спорт турларида фаворитлар бир неча ўн йиллардан бери ўзгараётгани йўқ — масалан, кёрлингда ўнлаб мамлакатлар мусобақалашади, бироқ ҳар сафар ё шведлар, ё канадаликлар ғолиб чиқади (баъзан норвегияликларга ҳам омад кулиб боқади).

    P.S.

    Юқорида санаб ўтилган сабабларнинг ҳеч бири яқин вақт ичида Олимпия ўйинларининг ўтказилиши хавф остида эканини англатмайди. 2022 йилги қишки Олимпиада мезбонлиги учун Пекин ва Олмаота фаол кураш олиб борди, 2026 йилги Ўйинлар учун эса ривожланган давлатлардан ҳам, ривожланаётган давлатлардан ҳам ўнлаб даъвогар шаҳарлар бор.

    26.02.2018, 12:19   Изоҳ (0)   42809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Оҳан»га мағлуб бўлди

    19.02.2018, 20:00

    Пхёнчхан мезбонлик қиладиган қишки Олимпиада расман очиқ деб эълон қилинди (фото+видео)

    09.02.2018, 22:56

    Шавкат Мирзиёев: Футболчиларимиз коррупция бўлмаса, қандай натижаларга эришиш мумкинлигини исботлади (видео)

    29.01.2018, 21:53

    Осиё чемпионлари муносиб кутиб олинди (видео)

    29.01.2018, 08:42

    Равшан Ҳайдаров терма жамоа ўйинининг ўзгариши ва чемпион бўлишида Ақтўбе фожиаси катта таъсир кўрсатганини маълум қилди

    29.01.2018, 00:50

    Осиё чемпионлигига эришган ўзбекистонлик футболчиларни янги Malibu’лар кутмоқда (видео)

    29.01.2018, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.