Россиянинг Пермь ўлкасида Пожвинск касалхонасида туғилган икки қизнинг оналари орадан 40 йил ўтиб, фарзандлари чақалоқлигида алмашиб кетганидан хабар топди, деб ёзади «РИА Новости». Улар касалхонани судга бермоқчи.
Агентлик маълумотларига кўра, 1978 йил 7 мартда у ерда тўрт бола дунёга келган. Туғуруқхонадан чиқаришда доялар ўша пайтда кўзи ёриган икки она — Римма Швецова ва Юлия Савельеванинг қизларини чалкаштириб юборган. Швецова қизини алмаштириб қўйишгани ҳақида касалхонадан чиқиш вақтидаёқ гумон қилган. Вақт ўтиши билан эса қизча ота-онасига ўхшамаслиги аниқ бўлиб борган, шу сабабли оила бузилиб кетган.
Иккинчи аёл эса ўтган йиллар давомида бегонанинг боласини тарбиялаётганини хаёлига ҳам келтирмаган. Швецова ўз шубҳаларини маълум қилганидан кейингина, оила қизчани туғуруқхонада алмаштириб қўйишганини билган.
Шундан сўнг оилалар ДНК-тестларини ўтказди, улар қизлар ҳақиқатан ҳам алмашиб қолганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)