АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Россияга қарши янги чеклов чоралари 30 кун ичида киритилишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Биз мавжуд барча санкцияларни амалга оширамиз ва янгиларини жорий қиламиз», — деди вазир.
Январь ойида молия вазирлиги «Кремль маърузаси»ни эълон қилгач, бир кундан кейин Мнучин сенат эшитувларига ташриф буюрди. Янги санкциялар киритиладиган муддат ҳақидаги саволга жавобан у аниқ санани айтмади ва «ҳали кўп ишлар қилиниши кераклиги» туфайли, ўз тахминларида эҳтиёт бўлишини айтди.
Россия ва унинг раҳбариятига қарши янада қатъийроқ чоралар ҳақидаги талабларга Мнучин шундай жавоб берди: «Биз ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар борлиги субҳасиз, ва биз уларни санкциялар ёрдамида ҳал қиляпмиз».
Изоҳ (0)