HSBC Bank International Ltd. томонидан дунёнинг турли шаҳарларидаги хорижликларнинг иш ҳақлари ҳақида ўтказилган сўров натижалари маълум қилинди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net». Хорижлик мутахассислар энг кўп иш ҳақи оладиган шаҳар Мумбай бўлиб чиқди.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг мазкур шаҳрида хорижлик мутахассиснинг ўртача йиллик иш ҳақи 217 минг долларни ташкил қилади.
Иккинчи ўринни йиллик 207 минг доллар билан АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри эгаллаган. Етакчилар учлигини Швейцариянинг Цюрих шаҳри 207 минг доллардан сал камроқ натижа билан тўлдирган.
Рейтингда кейинги ўринларни Шанхай, Женева, Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Жакарта, Гонконг, Париж эгаллаган.
Изоҳ (0)