Россияга 2017 йили мусулмон давлатларидан 9,5 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат ислом туризмининг энг оммалашган йўналишлари рейтингида 5 пунктга кўтарилди ва унда 130 давлат орасида 44-ўринни эгаллади. Бу борада Россия сайёҳликбобида машҳур бўлган Хитой, Канада, Швейцария, Швеция ва Норвегияни ортда қолдирди.
Дунё мусулмонлари энг кўп исломга эътиқод қилинадиган мамлакатлар — Малайзия, Индонезия ва бошқа давлатларга саёҳат қилиши маълум бўлди.
2020 йилга келиб хорижга чиқувчи ислом дини вакиллари сони 156 миллион кишига етиши, мусулмон туризми бозори эса 200 миллиард долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)