АҚШнинг Флорида штати Паркленд шаҳридаги мактабда 17 кишини отиб ташлаган Николас Крузнинг адвокатлари ушбу ишни кўриб чиқаётган судьянинг алмаштирилишига эришмоқчи, деб ёзади «ТАСС».
Адвокатлар даъво қилишича, судья Элизабет Шеррер айблов томони фойдасига фикр билдириб, қарорлар чиқармоқда. Шу муносабат билан улар Круз адолатли суд ишига умид қила олмаслигини айтиб, судьянинг ўзгартирилишини истаяпти.
14 февраль куни ушбу мактабнинг собиқ ўқувчиларидан бири — 19 ёшли Николас Круз ўт очиши натижасида 17 киши ҳалок бўлган, 14 киши яраланган эди.
Изоҳ (0)