Папуа-Янги Гвинеяда 7,5 магнитудали зилзила оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
300 дан зиёд киши жабрланди, кўплаб иншоотлар зарар кўрди ва вайрон бўлди. Йўлларда ва дарёларда ер кўчишлари кузатилди. Хела ва Жанубий Тоғлик провинцияларида электр таъминоти узилди. Табиий офат авиақатновларни тўхтатиб қўйди.
Зилзила оқибатларидан жабр кўрган туманларга қутқарувчилар жамоаси ва ҳарбийлар юборилди.
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан 26 февраль, душанба куни 03:44 (Тошкент вақти билан 22:44)да Поргер шаҳридан 89 км жануби-ғарбда қайд этилган. Зилзила ўчоғи 35 км чуқурликда жойлашган.
Изоҳ (0)