Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхол раҳбарлигидаги КХДР расмий делегацияси Корея Республикасига уч кунлик ташрифни якунлаб, ватанига қайтди, деб ёзади «ТАСС».
Кетиш олдидан делегация аъзолари Жанубий Корея бирлашув вазири Чо Мён Гюн ва Миллий разведка хизмати директори Со Хун билан расмий нонушта ўтказди. Учрашув чоғида томонлар Кореялараро ҳамкорлик шарофати билан Пхёнчхандаги қишки Олимпиада муваффақиятли ўтганини қайд этди ва Корея ярим оролида тинчлик ўрнатиш борасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Аввалроқ КХДР делегацияси параллель тарзда Корея Республикаси ва АҚШ билан алоқаларини ривожлантиришга рози бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)