Франция маданият вазирлиги Париждаги ёқилғи қуйиш шохобчасида топилган картина Марселдаги музейдан 8 йил олдин ўғирланган Эдгар Дега мўйқаламига мансуб полотно эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Домаине публиc

1877 йилда яратилган «Хор» картинаси Марселдаги Кантини музейидан ўғирлаб кетилгани ҳақида 2009 йил декабрида маълум бўлганди.

У Париждаги дъОрсе музейига тегишли бўлиб, Франция жанубига кўргазмага юборилганди.

«16 февраль куни божхона хизмати ходимлари Сена ва Марна департаментидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида турган автобуснинг юк қисмидаги жомадонлардан бирида ‘Хоръга ўхшаш картинани топди. Йўловчилардан ҳеч бири топилма унга тегишли эканлигини даъво қилмади. Экспертизанинг

дастлабки хулосалари гап айнан қидирилаётган полотно ҳақидаги кетаётганлигини тасдиқлайди», — дейилади вазирлик хабарида.