Шу кунларда рус халқининг миллий байрами – «Широкая масленица» Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланмоқда, деб хабар беради ЎзА.
«Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ҳамкорликда рус миллий маданий маркази томонидан ташкил этилган байрам тантаналари ҳам табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқликни тараннум этувчи дастур ва қизиқарли томошаларга бой бўлди. Мутасаддилар байрам иштирокчиларини қутлар экан, мамлакатимизда турли миллат вакилларининг миллий маросимларини ҳамжиҳатликда нишонлаш ўзига хос анъана тусини олганини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Байрамда «Широкая масленица» тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат ва анъаналарнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида сўз юритилди.
Тадбирда санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳ (0)