Ўзбекистон бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида ташкил этилган навбатдаги кўргазма «Замондош портрети» деб номланди, деб ёзади ЎзА.
Унда бадиий ижодкорлар уюшмаси фоторассомлар шўъбаси аъзолари Владимир Жирнов, Владимир Соколов, Владимир Шлосбергнинг ижодий ишлари намойиш этилмоқда.
«Кўргазмадаги портретлар бир-бирини такрорламайди ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Масалан, Владимир Соколов ижодида эркинлик устунлик қилади. Владимир Жирнов портретлари концепциясида жадал кечаётган макон ва замон чегараларида инсонларнинг бир-биридан узоқлашиб, бегоналашиб бораётгани етакчи ўринни эгаллайди. Владимир Шлосберг портретларида эса инсонларнинг ички дунёсини очиб бериш маромига етказилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)