Тошкент фотосуратлар уйида ёғоч ўймакори Ғуломжон Йўлдошев ва унинг шогирдлари ижод намуналаридан иборат «Устоз ва шогирд» номли кўргазма очилди.
«Ғуломжон Йўлдошев кўп йиллардан буён ёғоч ўймакорлиги санъати анъаналарини давом эттириб келмоқда. Устанинг Акмал Юсупов, Бунёд Зоиржонов ва Саидкомил Хўжаев каби шогирдлари яратган ишларини кузатган киши уларнинг устоз сабоқларини зеҳн билан ўзлаштириб, ўзига хос услубга эга бўлиб улгурганини илғаш мумкин», — дейилади хабарда.
Кўргазмадан ёғочдан ясалган саккиз қиррали хонтахта, олти гумбазли йирик ҳажмдаги лаган, шунингдек, «Беллашув», «Танлов», «Ҳаёт завқи» ва «Беғубор болалик» каби композицион буюмлар ўрин олган.
Изоҳ (0)