Тошкент шаҳар ИИББ ва Яшнобод туман ИИБ ходимлари Telegram орқали мижоз қидириб, фоҳишалик билан шуғулланган бир гуруҳ қизларни ушлади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тадбир давомида аниқланишича, ҳуқуқбузарлар ижтимоий тармоқларда ўзларининг ахлоққа зид суратларини чоп этиб, шу орқали мижоз қидирган.
20 январь куни соат 22:30 да қизлардан бири ўзини «мижоз» қилиб кўрсатган ҳуқуқ-тартибот идоралари одами билан учрашувда жиноят устида ушланган. Унинг шериклари ҳам аниқланган.
Ҳолат юзасидан қизлар тегишли жавобгарликка тортилган.
Изоҳ (0)