• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пул етарли бўлмаса, қандай қилиб автомобиль сотиб олиш мумкин?

    Кўчаларда ҳаракатланаётган янги моделдаги автомобилларга қараб, ҳар бир инсонда янги автомобиль харид қилиш истаги туғилади. Бироқ, хоҳиш-истаклар ҳар доим ҳам имкониятга тўғри келавермайди. Автомобиль харид қилиш учун пул етарли бўлмаса-чи? Албатта, пул йиғиш ва қулай фурсатни кутиш мумкин. Бундан ташқари, молиялаштиришнинг замонавий усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Avtobor.uz сайти Ўзбекистонда автомобиль харид қилишни молиялаштиришнинг энг оммабоп усулларини қуйида келтириб ўтди:

    Сотиб олиш шарти билан ижарага олиш

    Мазкур хизмат тури Тошкент бозорларида анча кенг тарқалган. Сотиб олиш шарти билан ижарага беришда автомобиль эгаси харидорга пулни бўлиб бериш имкониятини беради. Харидор автомобиль пулини тўлиқ тўлаганидан кейингина уни ўз номига расмийлаштириши мумкин. Шу билан бирга харидор автомобиль эгасига бошланғич бадални тўлайди ва қолган суммани ҳар ой бўлиб бера бошлайди.

    Сотиб олиш шарти билан ижарага бериш хизматини нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам йўлга қўйган. Хусусан, Сирғали автомобиль бозорида фақат сотиб олиш шарти билан ижарага бериладиган автомобиллар учун алоҳида қатор мавжуд. Жисмоний шахслардан ташқари, қатор ташкилотлар ҳам сотиб олиш шарти билан автомобилни ижарага бериш билан шуғулланади.

    Юридик шахслар ёрдами билан автомобиль харид қилишнинг афзалликлари қуйидагича:

    1. Шартнома тузилади. Унда сотиш ва хусусийлаштириш шартлари, томонлар мажбуриятлари ва ҳоказолар кўрсатилади. Жисмоний шахслардан автомобиль сотиб олинаётганда эса сотувчи сотиш шартлари ҳақида ёзма тилхат беради. Тўланган сумма эса тилхатга киритиб борилаверилади;
    2. Юридик шахслар, аксарият ҳолларда сизга бозордан автомобиль танлаш ҳуқуқини беради. Кейинчалик улар мазкур автомобилни сотиб олади ва сизга ижарага бериш орқали қайта сотади.
    Сотиб олиш шарти билан автомобилни ижарага олиш хизматидан асосан, жисмоний шахслар фойдаланади. Автомобилнинг пулини тўлиқ тўлаш муддати эса 1 йилдан 5 йилгача бўлиши мумкин.

    Лизинг

    Лизинг ёрдамида ҳам харидор автомобилни сотиб олиш ва пулини кейинроқ тўлаш имкониятини қўлга киритади. Лизинг келишуви автомобиль сотувчиси, харидор (лизинг олувчи) ва лизинг компанияси иштирокидаги икки ёки уч томонлама шартномани кўзда тутади. Лизинг компанияси автомобилга эгалик қилиш ҳуқуқини лизинг амал қилиш муддатига харидорга беради. Бунда лизинг шартномаси муддати тугагунидан сўнг мулкчилик ҳуқуқи харидорга ўтади.

    Лизингни расмийлаштириш пайтида харидорга қўшимча равишда қуйидагилар зарур:

    1. Транспорт воситасини суғурта қилиш (KASKО услубига кўра);
    2. Молиялаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш учун бошланғич комиссияни тўлаш;
    3. Харидорнинг тўлаш имкониятини баҳолаш учун даромадлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этиш.
    Лизинг компанияларида харидорларнинг танлаб олиши учун ўз автопарки бўлиши мумкин. Бироқ, улар харидорнинг ўзига бозордан автомобиль танлаш имконини бериши ҳам мумкин.

    Юридик шахслар ҳамда тадбиркорлар лизинг шартларига кўра автомобиль харид қилиши мумкин. Лизинг тўлаш муддати 1 йилдан 5 йилгача.

    Банк кредити

    Банк кредити (ёки автокредит) номидан ҳам маълумки, тижорат банклари томонидан тақдим этилади. Лизинг компанияларидан фарқли равишда банклар фаолияти марказий банк томонидан назорат қилинади.  Шу туфайли қарз олувчига ва унинг кредит тўлаш имкониятлари таҳлилига нисбатан банклар томонидан қатъий талаблар қўлланилади.

    Лизинг ва кредит ўртасидаги асосий фарқ шундаки, кредитда пул маблағлари фойдаланиш учун берилади, лизингда эса — муайян мулк.

    Бугунги кунда автомобиль харид қилиш учун банк кредитларидан асосан юридик шахслар ва доимий иш жойига эга бўлган шахслар фойдаланмоқда. Бироқ бозорда жисмоний шахсларга кредит эвазига автомобиль харид қилишга кўмаклашиб, ҳужжатларни йиғишда, автомобилни баҳолашда ҳамда банк транзакцияларини амалга оширишда ёрдамлашадиган бир қатор юридик шахслар фаолият юритмоқда.

    Агар сиз автомобиль сотиб олмоқчи бўлсангиз-у, пулингиз етмаётган бўлса, у ҳолда лизинг, автокредит ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш асосида тақдим этилаётган автомобиллар билан қуйидаги манзилда танишинг.

    Реклама ҳуқуқи асосида!

    23.01.2018, 17:48   Изоҳ (0)   118729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хайрия акцияси. Жигар циррозидан азият чекаётган Санжар Абдуллаев саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож

    23.01.2018, 15:57

    Шавкат Мирзиёев Россия билан ядровий энергия соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

    23.01.2018, 15:31

    24 январь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди

    23.01.2018, 14:58

    Уфада 23 ёшли қизни пичоқлаб ўлдирган ва жонига қасд қилган ўзбекистонлик йигит оламдан ўтди

    23.01.2018, 14:52

    Абдулазиз Комилов Халқаро миграция ташкилоти делегациясини қабул қилди

    23.01.2018, 14:50

    Ислом Каримовнинг рафиқаси ва Шароф Рашидовнинг қизи Нукусга ташриф буюрди

    23.01.2018, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.