АҚШ Мудофаа логистика агентлиги Беларусь, Украина, Молдова, Финляндия ва Польша инфратузилмасини ҳарбий давр шароитларига тайёрлиги юзасидан ўрганишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RT хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Тадқиқот Пентагонга ўз саноатини ҳарбий давр ва фавқулодда вазиятлар шароитларида амал қилишига тайёрлаш учун мазкур бешта мамлакат турли товарларни етказиш логистика тармоқлари ва занжирларини тушуниш учун кераклиги таъкидланади.
Якуний ҳисоботларда сув ва озиқ-овқат, ёқилғи, дори воситалари, саноат қурилмалари ва кийим-кечакларнинг маҳаллий ва ҳудудий манбалари ҳақидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Шарқий Европа мамлакатларининг транспорт инфратузилмаси — портлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, аэропортлар, кўприклар ва паром кечувлари ҳақидаги маълумотлар ҳам эътибордан четда қолмайди.
Тадқиқотда, шунингдек, АҚШдан материалларни денгиз ва ҳаво орқали Беларусь, Финляндия, Молдова, Польша ва Украинага етказиш қанча вақт олиши ҳам кўрсатилиши керак.
Изоҳ (0)