Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Суриядаги хатти-ҳаракатлари Туркияни ғазабга миндирганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Кўпчилик сиёсатчилар биздан нима учун хавотирланмаётганимизни сўраяпти ва қанчалик ёмон бўлса, шунчалик яхши дейишяпти: АҚШ хоҳ Эрон, хоҳ Сурия бўлсин, ўзининг келишишга қодир эмаслигини, жаҳон масалаларида ўзининг вайронкор ролини исботласин, у ерда ҳам аллақачон Туркияни ғазабга келтирган бир томонлама ҳаракатлар олиб борилмоқда», — деди Лавров.
Изоҳ (0)