21 январь куни кечқурун Швеция жанубидаги Мальмё шаҳрининг Розенгорд микрорайонида жойлашган офис биноси ёнида портлаш юз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Полиция марказининг ҳудудий марказига Розенгордда портлаш юз бергани ҳақида бир нечта қўнғироқ бўлди. Ҳозирги пайтда жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ», — дейилади хабарда.
Портлаш оқибатида офис биносининг ташқи томонига зарар етган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
Ўз навбатида, Швециянинг ТТ ахборот агентлигининг аниқлашича, портлаш полиция участкаси жойлашган кўчада юз берган. Мазкур ҳудудда яқинда ҳам портлаш содир этилган эди.
Изоҳ (0)