Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда гумонланаётган шаҳзодалардан 100 миллиард доллар олишни режалаштирмоқда, деб ёзади «РБК».
Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Ар-Риёддаги беш юлдузли Ritz-Carlton меҳмонхонасида тутиб турилган маҳбуслар билан музокаралар ой охиригача якунланади.
Хабарларга кўра, 90 киши аллақачон ҳукумат шартларини қабул қилиб, озодликка чиққан, яна беш киши таклифни ўйлаб кўрмоқда, пул тўлашни истамаётганлар эса эълон қилинган айбловлар билан танишиб, суд қаршисига чиқишга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)