Хитойнинг Цзянси провинцияси Наньчан шаҳрида жойлашган ғишт заводи эгаси ишчиларига ойлик маош ўрнига ғишт берди. Бу ҳақда «Цзянси жибао» хабар бермоқда.
Завод эгаси 30 нафар мигрант-ишчиларидан 900 минг юандан кўпроқ миқдорда қарз бўлиб қолди. Иш берувчилар билан музокаралардан наф бўлмагач, ишчилар маҳаллий ҳукуматга мурожаат қилди. Завод эгасига қарзни тўлаш мажбурияти юкланди, у эса қарзини ғишт билан узди.
Хабарда завод эгаси нима сабабдан ишчиларга ойлик бермагани, шунингдек, ишчилар ўзларига ғишт берилганига қандай муносабат билдириши ҳақида маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)