Австралиянинг Сидней шаҳрида йўловчи поезди «Ричмонд» станцияси перронида ўз вақтида тўхташни амалга ошира олмагани сабаб платформа охиридаги таянчга бориб урилди. Бу ҳақда Herald Sun газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, камида 12 киши жароҳат олган.
Нашрнинг хабар қилишича, авария маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 05:00 да) Сидней шимоли-ғарбида содир бўлган. Ҳозирда нохуш ҳодиса нима сабабдан юзага келгани ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)