Хитой ҳукумати фикрича, АҚШнинг минтақадаги хатти-ҳаракатлари мамлакатни ўз мудофаа қувватини оширишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси марказий органи — «Жэньминь жибао» газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «Интерфакс».
Мақолада таъкидланишича, АҚШ Жанубий Хитой денгизини «ҳарбийлаштириш» бўйича хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Мақолага ўтган ҳафта Американинг USS Hopper ракета эминеци Хитойнинг Хуанянь оролидан 12 денгиз мили масофасида сузиб ўтгани сабабчи бўлди.
Хитой ташқи ишлар вазирлигида ушбу қадам давлат чегаралари ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб баҳоланди.
Изоҳ (0)