Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Москванинг «Спартак» клуби машғулотларини кузатмоқда. Бу ҳақда «Championat.asia» клуб матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши кечган Тошкентдаги ўйинидан кейин «йўқолиб қолганди». Ўтган вақт давомида у жамоатчилик эътиборидан четда юрди. Боиси, ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ саралашини 4-ўрида якунлаб, Россия мундиалига бориш имкониятини қўлдан бой берганди. Ваҳоланки, Самвел Бабаян ўз қўли остидаги таркибни Ўзбекистон тарихидаги энг кучлиси деб атаганди.
Мутахассис «Спартак» клубининг Дубайдаги машғулотига ёрдамчиси Григорий Колосовский билан ташриф буюрган. Унинг нима мақсадда бу ерда ҳозир бўлгани аниқ айтилмаган. «Спартак» фотографи уни кўриши ҳамоноқ, суратга муҳрлаб қўйган.
«Спартак» футболчилари 18 январь куни Одил Аҳмедов тўп сураётган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Самвел Бабаян учрашувни бевосита кузатидими ёки йўқ — аниқ маълумот келтирилмаган. Бунгача Бабаян миллий терма жамоада мунтазам имконият бериб келган ҳужумчи Игорь Сергеев «Пахтакор» томонидан БААнинг «Ал-Дафра» клубига қўйиб юборилганди. Бу келишувда Бабаян бевосита иштирок этганми ёки йўқ — аниқ эмас.
Изоҳ (0)