Наманган шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган 15-давлат мактаб-интернатида янги барпо этилган мини-футбол стадиони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «Стадион строй» хусусий корхонаси томонидан қурилган мини-стадион таниқли футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг беғараз ҳомийлигида барпо этилган.
Мен ҳам футбол бўйича илк сабоқни шу мактаб-интернатда олганман. Спортда эришган ютуқларимда бу ердаги устоз-мураббийларнинг хизматлари катта. Футболимизнинг келажаги шу каби бошланғич спорт мактабларида ўқиётган укаларимизга боғлиқ. Ишонаман, бундай мактаблардан келгусида миллий футболимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтирадиган ёшлар етишиб чиқади.Одил Аҳмедов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори
Маросимда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиққан. Тадбирда мактаб-интернат тарбияланувчилари учун Одил Аҳмедовнинг тўп ва спорт кийимларидан иборат совғалари топширилди.
Изоҳ (0)