Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг финал учрашувининг жавоб ўйини бўлиб ўтди. Дастлабки ўйинга Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган эди. Биринчи учрашувда «Урава Ред» ҳамда «Ал-Ҳилол» 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлган эди.
Равшан Эрматов бригадаси бошқариб борган Япониядаги ўйиннинг биринчи бўлими голсиз якунланди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида «Ал-Ҳилол» ўйинчиси Салим ал-Досари 6 дақиқа ичида 2 та сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди.
Четлатишдан ўн дақиқа ўтиб, 88-дақиқада Рафаэль Силва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Эътиборли томони Силва финал учрашувининг дастлабки баҳсида ҳам гол урган эди. Баҳс охирида рақибига умуман имконият қолдирмаган Япония клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 2017 йил мавсумидаги чемпионига айланди.
Осиё Чемпионлар Лигаси
FINAЛ
25 ноябрь, шанба
«Урава Ред» (Япония) — «Ал-Ҳилол» (Саудия) 1:0
Голлар: Рафаэль Силва, 88 (1:0).Четлатиш: Салим ал-Досари, 78.
Изоҳ (0)