Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича «Нефть мамлакатлари кубоги» давом этмоқда.
64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Иқболжон Холдоров ҳал қилувчи баҳсда россиялик Григорий Лизуненко билан куч синашди.
Қизиқарли ўтган тўқнашувда Иқболжон россиялик рақибидан мағлуб бўлди, деб хабар берди «Sports.uz»
Шундай қилиб, Гамбрургда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Иқболжон терма жамоа ҳисобига иккинчи медални олиб келди.
75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Исроил Мадримов россиялик спортчи Андрей Ковальчук билан куч синашди ва мағлубиятга учради.
Шу тариқа Исроил Мадримов терма жамоа ҳисобига учинчи медални келтирди.
Изоҳ (0)