Сурия ҳукумат қўшинлари Дамашқ шарқий қисмидаги Хараста шаҳрида жангарилар томонидан қуршаб олинган бронетехника ҳарбий базаси ҳудудини ёриб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сурия армияси Дамашқ яқинидаги транспорт бошқармаси қуршовини ёриб ўтди, пиёда аскарлар ва танклар бошқарма ҳудудига кирди», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Ҳукумат қўшинлари, шунингдек, бронетехника ҳарбий базаси яқинида жойлашган ун тортиш тегирмони устидан назоратни ҳам қайтарди.
Қуролланган радикал гуруҳлар отрядлари Харастадаги бронетехника ҳарбий базаси ҳудудини бир неча марта эгаллашга уринди.
Изоҳ (0)