Жанубий кореялик тадқиқотчилар даъво қилишича, КХДР раҳбарининг саломатлиги яхши эмас. Бу ҳақда «Тона ильбо» газетаси хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Чхунчхон-Пукто провинцияси университети профессори Чо Дон Ука Шимолий Корея етакчисининг Янги йил мурожаатини таҳлил қилиб чиқиб, Ким Чен Ин нутқидаги вибрация, шовқинлар ва бир қатор ундошларнинг талаффузидаги амплитуда унинг юраги ёки ўпкасидан кўра, буйракларида муаммолар бўлиши мумкинлигини даъво қилиш имконини беришини айтди.
Олим қўшимча қилишича, бундай таҳлил диагноз қўйиш учун асос бўлмайди, аммо унинг натижалари буйраклар функцияси бошқа органларга нисбатан заифроқ деган хулосага келиш имконини беради.
Изоҳ (0)