Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг ота-онаси қайси черковларда чўқинтирилганлиги ҳақидаги баҳсларга нуқта қўйди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ президент Петербургдаги Симеоновский черковида Рождество ибодатида қатнашган эди. Черковнинг 1911 йилга тегишли ҳужжатлари кўчирмаларига мувофиқ, ушбу черковда Путиннинг отаси чўқинтирилган. Аммо 2011 йилда Путин бош вазир сифатида Тверь вилояти Тургиново қишлоғидаги черковда Рождество ибодатида қатнашганида ОАВлар Путиннинг ота-онаси айнан ўша ерда чўқинтирилганини ёзган эди.
«Бу ерда ҳеч қандай бир-бирига тескари маълумотлар йўқ, — деди Песков. — Тверь вилоятида Путиннинг онаси Мария Ивановнани, Петербургдаги черковда эса унинг отаси Владимир Спиридоновични чўқинтиришган».
Изоҳ (0)