Россия марказий сайлов комиссияси аввалроқ интернетда ўзини СССР президенти деб эълон қилган Тристан Присягиндан Россия президенти сайловида қатнашиш учун ҳужжатларни қабул қилди, деб ёзади «РИА Новости». У партия вакили сифатида эмас, мустақил номзод сифатида рўйхатдан ўтган.
Ўз навбатида, «ТАСС» маълум қилишича, Присягин қайси партияга тегишли эканлиги ҳақидаги саволга жавобан, ўзини «Ягона Россия»дан коммунист деб атаган. У Кремль унга Совет иттифоқини қайтариш учун зарур эканлигини айтган.
Изоҳ (0)