Венгрия бош вазири Виктор Орбан Будапешт келажакда ҳеч қандай қочоқларни қабул қилмаслигини айтди. Бу ҳақда у Германиянинг Welt газетасига маълум қилди.
«Мусулмонлар сонининг ошиб кетиши албатта параллель жамиятларга олиб келади, — деди у. — Биз бу одамларга қочоқлар сифатида қарамаяпмиз, биз уларда мусулмон босқинчиларни кўряпмиз. Мультикультурализм — хом хаёл, холос».
Орбан қочоқлар Европа давлатлари учун хавф туғдиришини кўп бора айтган. Бундан ташқари, у янги миграция инқирози олдини олиш учун Евроиттифоқнинг ташқи чегараларини мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)