Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дубайда Янги йил кечаси энг катта кўламли лазерли шоу бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди — уни томоша қилиш учун ўн минглаб одам йиғилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

Бу Янги йилда Light Up 2018 шоуси биринчи марта дунёдаги энг баланд иморат — Бурж Халифа минораси яқинидаги анъанавий мушакбозлик ўрнини босди. Унда 2018 йил кириб келишига бир неча сония қолганида тескари саноқ бошланди, сўнг эса томошабинлар тахминан етти дақиқа давомида миноранинг ўзида, осмонўпар биноларда, таниқли рақс тушувчи фаввораларда мусиқа ҳамоҳанглигидаги лазерли проекцияларни кузатди.

Рекорд Гиннес рекордлари китобига «битта бинода акс эттирилган энг катта кўламли лазерли ва овозли шоу» сифатида киради. Проекциянинг кўлами 109 минг квадрат метрни ташкил қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?