2017 йилда дунё бўйича тўққизта йирик авиаҳалокат юз берди, уларнинг оқибатида 67 киши ҳалок бўлди. Бу авиация тарихидаги авиаҳалокатлар оқибатида қайд этилган ўлим бўйича энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, 2017 йилда авиаҳалокатлар бешта юк ва тўртта йўловчи самолёти билан юз берган. Бунда ҳаво кемалари ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганларнинг аксарияти, яъни 35 киши ерда бўлган вақтда вафот этган.
Ўрганишлар 1997 йилдан буён хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши натижасида ҳалокатларнинг сезиларли даражада камайиб келаётганини кўрсатган. Таъкидланишича, 2017 йилнинг 31 декабрь ҳолатига йўловчи самолёт билан юз берган сўнгги ҳалокатга 398 кун, 100 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳалокатга эса 792 кун бўлган.
Авиаташувларнинг ҳозирги ҳолати ҳисобга олинса, авиаҳалокатлар эҳтимоли йўловчи рейсларда ҳар 9 200 000 тага битта тўғри келади.
Изоҳ (0)