Покистоннинг Панжоб вилоятида жойлашган Атток шаҳридаги шифохонада газ балони портлаб кетди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган ва ўндан ортиқ одам жароҳат олган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, одамлар газ балони портлаши туфайли шифохона биносининг маълум бир қисми қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остида яна одамлар борлигини таъкидлаган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)