Шимолий Америкада ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши оқибатида Ниагара шаршараси музлаб қолди, деб хабар берди «РИА Новости».
Шаршарада оқаётган сувнинг ўзи музламаган бўлсада, ундан сачраётган сув томчилари атрофга тушиб ажойиб қишки пейзажни ҳосил қилган.
Дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб туристлар Нью-Йорк штати ва Канаданинг Онтарио провинциясига ушбу манзарани томоша қилиш учун ташриф буюрмоқда.
Изоҳ (0)