Американинг Нью-Жерси штатида 16 ёшли ўсмир янги йил кечаси отишма уюштириши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NY Daily News’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, гумонланувчи ўзининг ота-онасини, 18 ёшли опасини ва ўша кеча меҳмон бўлиб келган оиланинг 70 ёшли дўстини отиб ташлаган.
Шунингдек, у укаси ва бобосига ҳам жароҳат етказган. Ҳозирда улар шифохонада.
Гумонланувчи қўлга олинган. Таъкидланишича, у ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. Ҳозирда унга нисбатан тўртта одамни ўлдириш ва ноқонуний равишда қурол сақлаш айбловлари қўйилган.
Изоҳ (0)