Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрондаги оммавий норозиликларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу тузум ўртамизда нафрат уруғини сочишга зўр бериб чиранмоқда. Бироқ уларнинг қўлидан бу келмайди. Бир кун келиб тузум қулагач, эронликлар ва исроилликлар яна қалин дўстга айланади», — деди Нетаньяху Twitter’да жойлаштирилган видеомурожаатида.
У Эрон халқига «озодлик учун мардонавор курашларида» муваффақият тилади. Шунингдек, Исроилнинг мамлакатдаги норозиликларнинг ортида турганлиги ҳақидаги айбловларни «кулгили бўҳтон» эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)