Германияда Янги йил кечасида қўлбола петардалар портлаши туфайли 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Икки ҳолат ҳам Берлин яқинида рўй берди. Ҳалок бўлган эркаклар 35 ва 19 ёшда бўлгани билдирилмоқда.
Петардалар туфайли ўнлаб киши жабрланди. Берлин касалхоналаридан бирининг ўзида шифокорлар 21 кишига ёрдам кўрсатди.
Шунингдек, мамлакатнинг турли қисмларида полиция ходимларига петардалар улоқтирган бир неча йигит қўлга олинди.
Изоҳ (0)