Россиялик пранкерлар Владимир Кузнецов (Вован) ва Алексей Столяров (Лексус) Янги йил оқшомида Украина президенти Пётр Порошенкога қўнғироқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Пранкерлардан бири ўзини НАТО бош котиби Йенс Столтенберг сифатида таништирди. Украина етакчиси бундан хурсанд бўлиб кетди ва уни Рождество ҳамда Янги йил билан табриклади.
Бунга жавобан Лексус Порошенко ҳаддан зиёд кўп ароқ ва горилка ичмаслигига умид билдирди. Шундан сўнг Украина президенти телефонни қўйиб қўйди.
Пранкерга кўра, Порошенко сўзлашув пайти ҳам ширакайф эканлиги сезилиб турган.
Изоҳ (0)