Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Супер Лига жамоаларига 4 нафар хорижий ва 1 нафар осиёлик футболчи билан шартнома тузиш имкониятини тақдим этади. Янги ишлаб чиқилган регламентда бу акс эттириб қўйилди.
Ўзбекистон Супер Лигасининг регламенти тасдиқланди. Энди зўрлар ичида зўр бўлган клубга чемпионлик насиб қилади
Бунгача ПФЛ Осиё футбол конфедерациясининг Чемпионлар Лигаси мусобақаси учун ишлаб чиққан 3+1 кўринишидаги легионерлар лимитини ўзлаштирганди. Яъни, уч хорижий ва бир нафар осиёлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида тўп суриши мумкин эди. Энди эса амалда 4+1 кўриниши ишлайди.Масалан, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби 4+1 кўринишига тўлиқ амал қилган тақдирида ҳам, Осиё Чемпионлар Лигасида барибир 3+1 кўринишидаги чекловга бўйсунади. 4+1 фақатгина Ўзбекистон чемпионати учун амалда бўлади.
Бунга қадар Ўзбекистон клублари хорижий дарвозабон билан шартнома тузиши тақиқлаб қўйилганди. ПФЛ бу тақиқни олиб ташлади. Энди Супер Лиганинг исталган клуби хорижий дарвозабонни рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)