Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Чанаккале провинциясида мушуклар учун махсус қишлоқ қурилади. Юзлаб мушуклар қишлоқда инга эга бўлади, даволанади ва уларга ғамхўрлик кўрсатилади. Хоҳловчилар қишлоқдаги ўзига мос келувчи мушукни асраб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
600 квадрат метрдан иборат майдонда мушуклар учун уйлар, шунингдек, овқатлантириш учун махсус жиҳозланган жой қурилади. Қишлоқ 200 та мушукка мўлжалланган. У ерга аввало кўча мушукларини жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)