АҚШ Қуролли кучлари бўлинмаси Тинч океанида умумий қиймати 70 миллион доллар бўлган кокаин ўрамлари орасига тушиб қолган денгиз тошбақасини қутқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қирғоқ қўриқлаш хизмати Тинч океанининг халқаро сувларида қопқонга тушиб қолган тошбақани аниқлаган. АҚШ Қуролли кучлари вакиллари 68 кунлик гиёҳванд моддаларга қарши кураш операцияси давомида тошбақани қутқарди.
Тошбақа 800 килограмм кокаиндан иборат ўрамлар орасига тушиб қолган. Ҳодиса натижасида ҳайвоннинг сузгичлари ва бўйни жароҳатланган.
Изоҳ (0)