Лондоннинг “Челси” клуби сенегаллик ҳужумчи Николас Жексонни “Барселона”га таклиф қилди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Унга кўра, ёзги трансфер ойнаси вақти лондонликлар бир нечта ҳужумчи харид қилган. Шунинг учун, клуб 24 ёшли футболчини сотишга тайёр. Айни пайтда “Барселона” ҳужумчи Роберт Левандовски билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб турибди. Агар полшалик футболчи жамоани тарк этса ёки унга кутилгандек ўйин кўрсата олмаса, клуб раҳбарияти янги ҳужумчи харид қилишга мажбур бўлади. Клубнинг “шорт-листи”да Николас Жексон ҳам бор.
Николас ўтган йиллар давомида “Челси” сафида кутилгани каби ўйин кўрсата олмади. Шу боис, клуб ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида 64 миллион еврога Жоау Педрони, 35,5 миллион еврога Лиам Делапни харид қилди. Натижада Жексон клубнинг “қора рўйхати”га тушиб қолди.
Маълумот учун, Николас Жексон 2023 йилда Испаниянинг “Вильярреал” клубидан “Челси”га 37 миллион евро эвазига ўтган эди. Ҳужумчи якунланган мавсум жами 37 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)