• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден Трамп даврида АҚШни қора кунлар кутаётганини айтди

    АҚШ собиқ президенти Жо Байден Чикагодаги Америка ҳуқуқшунослари ассоциацияси йиғилишида сўзлаган нутқида Дональд Трамп маъмурияти даврида “қора кунлар” келиши ҳақида огоҳлантирди.

    Фото: Getty Images
    “Буни бўяб кўрсатиб бўлмайди. Бу қора кунлар”, деди Байден.

    Нашрнинг қайд этишича, у Трампни бевосита тилга олмаган, аммо илгари уни демократия ва қонун устуворлигига таҳдид деб атаган.

    Собиқ президентнинг айтишича, АҚШ “ҳаётий кураш” олиб бормоқда.

    “Сизларнинг кўпчилигингиз бу мамлакат ўзининг олий идеалларига мос келиши учун курашгансиз. 1960 йилларнинг шиддатли давридан бери бу кураш миллат сифатида кимлигимизни аниқлаш учун бундай ҳаётий аҳамиятга эга бўлмаган ва эзилган гуруҳларга шунчалик кескин ҳужум қилинмаган эди”, деди Байден.

    Оқ уйнинг собиқ раҳбари ҳозирги маъмуриятни “ҳақиқатни йўқ қилишга” уринаётгани учун танқид қилган ва Конгрессни “четда ўтириб”, ҳокимиятни назорат қила олмасликда айблаган.

    “Дўстларим, биз ҳозирги маъмурият ҳақидаги аянчли ҳақиқатга юзма-юз келишимиз керак. У менинг маъмуриятим даврида эришган барча ютуқларимизни йўққа чиқаришга уринмоқда”, деган собиқ президент.

    Шунингдек, у Трамп маъмуриятининг муҳожирлар, юридик фирмалар ва оммавий ахборот воситаларига қарши ҳужумларини қоралаган.

    “Биз баъзи сиёсатчиларимизнинг бу мамлакатда қонуний равишда яшовчи муҳожирларни оилаларидан ажратиб, улар билган ягона уйдан қўлларида кишан билан олиб кетилаётганини кўриб, очиқчасига хурсанд бўлганларини кўряпмиз. Биз юридик фирмаларнинг қонуннинг адолатлилигига қатъий риоя қилиш ўрнига босимга бўйсуниб, золимларга ён бераётганини кўриб турибмиз”, деди Америка собиқ раҳбари.

    Байденнинг таъкидлашича, АҚШ тарихида улар “эриша олмаган” “ҳеч нарса бўлмаган”.

    “Биз ҳар бир инқироздан ундан олдинги ҳолатимизга қараганда кучлироқ чиққан дунёдаги ягона давлатмиз”, дея хулоса қилган Байден.

    Июль ойида Байден баъзи Европа етакчилари унга қўнғироқ қилиб, ҳозирги сиёсий жараёнга “қўшилишни” сўраётганини билдирганди.

    Бундан олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Байденни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атаган, шунингдек, бошқа собиқ президентлар — Барак Обама ва кичик Жорж Бушни ҳам танқид қилган эди. Трамп фақат ўзигагина юқори баҳо берган.

    5 июнь куни Трамп Байденнинг соғлиғи бўйича текширув ўтказишни буюрди. Хусусан, у собиқ президент ёрдамчиларининг унинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни яширган-яширмаганини аниқлашни истади. Шунингдек, Америка раҳбари демократ ёрдамчиларининг ҳужжатларни имзолаш учун автоматик қалам ишлатган-ишлатмаганини текширишни ҳам буюрди.

    1 август, 19:15   Изоҳ (0)   1030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Байден#Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.