Лондонлик йигит Лондон метросида ҳаракатланаётган поезд яқинлашишига бир баҳя қолганида бир перрондан иккинчисига сакраб ўтди. Гувоҳлардан бири воқеани видеога олди, деб ёзади The Sun.
Роликда йигит сакраш энг хавфли бўладиган лаҳзани атайлаб кутаётганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар видео қаҳрамонини аҳмоқ деб атади ва унинг хавфли йўл билан машҳур бўлиш истаги устида куйиб-пиша бошлади.
Метрополитен маъмурияти текширув бошлаганини маълум қилди, шунингдек, «ҳунарбоз»ни қидириб топиб, жавобгарликка тортиш учун полиция билан боғланди. «Бу одамнинг хатти-ҳаракатлари нафақат унинг ўзи, балки ҳайдовчи ва йўловчилар учун ҳам хавф туғдиради», — дейишди метро матбуот хизматида.
Изоҳ (0)