Россияда 18 декабрь, душанба куни, овоз беришдан роппа-роса 3 ой аввал президентлик сайлови кампанияси расман бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Номзодларда съездларда илгари сурилиш ёки сайловчилар гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланиш, Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топшириш, имзо тўплаш, тарғибот ишларини олиб бориш ва рақиблар билан ОАВда баҳсга киришиш учун 90 кун бор.
Федерация кенгаши 15 декабрдаги пленар йиғилишида Россия президенти сайловини 2018 йил 18 мартга белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайлов куни Қрим ва Севастополь Россияга қўшиб олинган санага тўғри келади.
Изоҳ (0)